Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:29 / 30.07.2019
13228
1 дақиқада ўқилади
Россия Ҳиндистонга мингга яқин ҳарбий ракета етказиб беради
Фото: REUTERS
Россия Ҳиндистонга мингга яқин авиация ракеталарини етказиб беради, деб маълум қилди ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия федерал хизмати.
"Бир оз вақт аввал етарлича йирик шартномалар имзоланди", — деб аниқлик киритди хизмат вакили.
Шартномалар қиймати ва бошқа тафсилотлар маълум қилинмаяпти.
Аввалроқ ANI агентлиги Деҳли ва Москва "ҳаво-ҳаво" синфидаги Р-27 бошқарилувчи ракеталари бўйича шартнома имзолаганини хабар қилганди. Бу ракеталар ҳиндистон ҲҲК ихтиёридаги Су-30МКИ қирувчи самолётларини қуроллантириш учун мўлжалланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш