Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳокимликлар веб-сайтлари деярли ишламаяпти» – Саида Мирзиёева ахборот хизматларининг ачинарли аҳволи ҳақида гапирди
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган видеоселекторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 июнда имзоланган «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Селекторда сўзга чиққан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева давлат органлари ахборот хизматлари фаолияти юзасидан фикрларини билдирди.

«Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар оқими билан танишиб бормаган, уларга тезкор ва муносиб жавоб беришга тайёр бўлмаган раҳбарлар бир лаҳзада халқнинг назаридан қолаётгани, шаънига турли туҳмат тошлари отилаётганига ҳар куни гувоҳ бўлиб турибмиз. Шунинг учун ҳам президентимизнинг юқоридаги қарорида ахборот хизматларининг асосий вазифалари белгиланган эди:
– ахборот макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш;
– танқидий чиқишлар ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига расмий веб-сайтлар орқали зудлик билан муносабат билдириш;
– давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, маҳаллий ва хорижий ОАВ позициясини ўрганиш.
Хўш, бизнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликларнинг ахборот хизматлари фаолияти кўрсатиб ўтилган талабларга тўлиқ жавоб берадими? Матбуот котиблари юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар мазмун-моҳиятини халқимизга, кенг жамоатчиликка ва дунё ҳамжамиятига холис, ишончли, тезкор ва тўлақонли етказиб беришда ОАВ билан самарали мулоқот ўрната олдими?
Очиғини айтиш керак, бугун аксарият давлат органларининг раҳбарлари ушбу муҳим масалага жиддий эътибор қаратмаяпти. Идора ва ташкилотларда замон талабларига жавоб берадиган ахборот хизматларини ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини яратиш, штатларни малакали мутахассислар билан тўлдириш ишлари қониқарсиз даражада қолиб кетмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кўплаб давлат органларининг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тезкор ахборот тарқатиш ишлари ҳануз етарли даражада ташкил этилмаган.
Бу каби манбалардан фойдаланувчилар сони ҳам ниҳоятда кам. Масалан, давлат органларининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаларига мурожаат қилувчилар сони атиги 3 776 нафарни ташкил этади, телеграм тармоғидаги аъзолари сони 450 минг нафардан ошмайди. Мамлакатимиздаги интернет фойдаланувчилари сони 20 миллиондан ошгани инобатга олинса, бу натижа қанчалик ачинарли экани намоён бўлади»,- деб Саида Мирзиёеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, Саида Мирзиёева туманлардаги аҳволга ҳам тўхталиб, айрим туман газеталарининг бир ойда бир-икки марта чиқиб, баъзан шунга ҳам қурби етмаётгани, бу нашрлар кириб бораётган хонадон ёки аҳоли улуши бир фоизни ҳам ташкил этмаслиги, ушбу бўшлиқни тўлдириш мақсадида очилган туман, шаҳар ҳокимликлари веб-сайтлари деярли ишламаётганини таъкидлаб ўтди. Бир қатор ҳокимликларда расмий веб-сайтлар фаолият юритмаётгани ҳам танқид қилинди.
Селекторда Саида Мирзиёева интернет тармоғида тарқаб кетаётган турли хабарларга ҳокимликлар томонидан муносабат билдирилмаслигини қоралади.
Мавзуга оид
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
09:16 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
20:58 / 16.06.2026