Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яширинча олиб кетилаётган 303 миллион сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тадбир давомида, фуқаро М.А бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада 31 турдаги 162 миллион сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.О бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси ҳам белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Текширув жараёнида автомашинада 141 миллион сўмлик 20 турдаги дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий қиймати 303 миллион сўмдан ортиқ бўлган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 11.02.2026
Учта ҳудудда божхона бошлиқлари пенсияга чиқарилди
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
18:54 / 01.02.2026