Ўзбекистонда инновацион ҳасса яратилди. У ультратовуш сенсорга эга
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази томонидан ёш истеъдодли тадқиқотчилар Бунёд Зарипов ва Ўлмас Зоиров яратган “Инновацион ҳасса” лойиҳаси амалиётга татбиқ этилди. Лойиҳанинг тақдимоти жорий йилнинг 29 июль куни Тошкент вилоятининг Пскент туманида бўлиб ўтди.
Кўзи ожиз инсонлар ва эшитишида нуқсони бўлган шахслар учун мўлжалланган мазкур инновацион ҳасса уларнинг жамиятда ижтимоий фаоллик кўникмаларини оширишига хизмат қилади. Инновацион ҳассанинг қулайликлари — мижоз ҳаракатланаётганида 2 метр масофа оралиғида мавжуд тўсиқ ва чуқурликлар тўғрисида электромагнит тўлқинли сигналлар тарқатган ҳолда маълумот тўплайди ва ҳасса эгасини овоз чиқариш ёки тебраниш орқали огоҳлантиради. Ультратовуш сенсори 30 градус бурчакда тўсиқ ва чуқурликларни аниқлай олади. Инновацион ҳасса фойдаланувчи учун жамоат транспорт воситаларидан фойдаланаётганларида ҳам ишончли буфер вазифасини бажаради.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда юртимизда 66 мингдан ортиқ кўзи ожиз фуқаролар мавжуд бўлиб, улардан 41 минг нафари “Кўзи ожизлар жамияти”нинг аъзоси ҳисобланади. Шулардан 2 минг нафари ишлаб чиқариш жараёнларида бевосита иштирок этиб келмоқда.
Инновацион ҳассанинг Пскент тумани кўзи ожизлар жамияти аъзоларига топширилиши бу каби хайрли ишларнинг дебочаси ҳисобланади. Келгусида Инновацион ишланмаларни жорий этиш маркази ва ёш тадқиқотчи билан ҳамкорликдаги ушбу лойиҳа амалиётга кенг татбиқ этилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:52 / 04.10.2024
Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди
10:30 / 17.09.2024
Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахслар реестри жорий этилади
21:37 / 05.08.2024
Google собиқ раҳбари ва америкалик генерал АҚШ келажак урушига тайёр эмаслигини маълум қилди
14:52 / 22.03.2024