Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти ва Гродно области ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси имзоланди
Фото: БелТА
Беларуснинг Лида шаҳрида Самарқанд вилояти ва Гродно области ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси имзоланди.
Томонлар имзоланган шартномаларни яқин вақт ичида амалга оширишни режалаштирмоқда.
"Биз самарали, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдормиз", - деди Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Ойбек Хўжаев.
У ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида аграр соҳада мутахассислар тайёрлашни тилга олди. Ойбек Хўжаев шунингдек, Гродно области билан наслли чорвачилик, ўсимликлар селекцияси йўналишларида алоқа ўрнатишдан манфаатдорлигини маълум қилди.
Томонлар бундан ташқари, Ўзбекистондан мева-сабзавотлар, пахта маҳсулотлари, Гроднодан озиқ-овқат, ёғоч, шишасозлик саноати маҳсулотлари етказиб беришни ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
Самарқанд вилояти ишбилармонлари делегациясига шу йилнинг сентябрида бўлиб ўтадиган "Еврорегион "Неман" бизнес-форуми ва кўргазма-ярмаркасида иштирок этиш таклиф қилинди.
Мавзуга оид
11:45 / 14.05.2026
Самарқанд 2045 йилгача икки баравар кенгаяди
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026