Фан-техника | 22:07 / 31.07.2019
16292
2 дақиқада ўқилади

Янги Hyundai Creta Корея йўлларида синовдан ўтмоқда

Жанубий Корея иккинчи авлод Hyundai Creta кроссовери ниқобсиз ҳолда суратга туширилди. Автомобилни кундузи ҳеч бир ниқобсиз синовга олиб чиқишди, деб ёзмоқда Мотор.ру

Фото:Motorgraph

Маҳаллий бозорда ix25 номи билан сотиладиган янги Creta ўзининг асосий рақиби Kia Seltos кроссовери билан бир хил шоссега эга. Автомобиль аввалгисидан 30 мм узунроқ ва 10 мм кенгроқ бўлган: тегишли равишда 4300 ва 1790 мм. Ғилдираклар базаси 20 мм.га ўзгарди ва 2610 мм.га етказилди. 

Кроссовер дизайни янгича бўлиб, кўпроқ Palisade моделига ўхшаб кетади. Янги бош ва орқа чироқлар пайдо бўлган. Кузов чизиқлари ўзгартирилган. 

Hyundai Palisade

Автомобиль салонида ҳам сезиларли ўзгаришлар қилинган: марказий консолда тик планшетли мультимедиа тизими ўрнатилган. Айнан у орқали стандарт тугмачалар ва бошқаргичлар вазифаларига буйруқ бериш мумкин. Экранни икки қисмга ажратса бўлади, бу йўловчига қулайлик яратади. 

Ҳозирча, двигатель ҳақида маълумотлар йўқ, бироқ хитойлик журналистлар 1,4-л турбокучайтиргичли ҳамда 1,6 л атмосферали двигателлар ҳақида фикр билдиришмоқда. 

Мавзуга оид