Жамият | 14:49 / 01.08.2019
6398
1 дақиқада ўқилади

«Дамас» салонидан ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 9 июль куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида қаровсиз қолдирилган Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи 29 ёшли Ш.Н. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинаси орқа томон ойнасини очиб, салонидан 5 млн. сўм пуллари, 1 дона видеорегистратор ва 1 жуфт овоз кучайтиргичларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Китоб тумани Ишкоп қишлоғида яшовчи 19 ёшли Ш.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид