Элмира Боситхонова жиноятга мойил аёллар рўйхати бўйича баёнот берди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова жамоатчиликка мурожаат билан чиқиб, Тошкентда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида аёлларнинг 23та тоифа бўйича картотекаларини шакллантириш масаласига алоқадор эмаслигини билдирди.
«Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида хотин-қизларни таснифлайдиган, тоифага ажратадиган рўйхатни шакллантиришга қатъиян қаршиман», – дейилади Боситхонованинг расмий билдиришида.
У мазкур рўйхатнинг тузилишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб, жамоатчиликдан ўз шаънига айтилаётган ҳақоратларни тўхтатишни сўраган.
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама ва қочиримларга сабаб бўлган янгилик – пойтахтдаги ҳар бир маҳаллада хотин-қизларнинг 23та тоифа бўйича картотекалари шакллантирилиши бўлди. Шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова раислигида бир ҳафта давомида 10та туманда ўтказилган мажлисларда шундай вазифа қўйилган.
Тошкент ҳокимлиги, шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ва шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси аёллар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш чораси ўлароқ 27 июль куни ана шундай қарорга келган. Қўшма қарор пойтахт ҳокими томонидан тасдиқланган.
Рўйхатда қуйидаги тоифа аёллар «ҳуқуқбузарликка мойил» дея малакаланган:
- Илгари судланганлар;
- Жиноят содир этишда айбдор деб топилганлар;
- Шартли жазо муддатини ўтаётганлар;
- Гиёҳвандлар;
- Алкоголга ружу қўйганлар;
- Руҳий касаллар;
- Жиноят қилишга мойиллар;
- Уйида узоқ вақт бўлмаганлар;
- Узоқ вақтдан сўнг ватанга қайтганлар;
- Руҳий мададга муҳтожлар;
- Болалар тарбиясига салбий таъсир қилувчилар;
- Ғайриахлоқий жиноят содир этганлар;
- Нотинч оилалардаги аёллар;
- Ички ишлар органларида рўйхатда турувчи аёллар;
- Ўз жонига қасд қилишга мойиллар;
- Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар;
- Ишсиз аёллар;
- Камбағаллар;
- Тошкентда вақтинча яшовчилар;
- Рўйхатдан ўтмай яшовчи аёллар;
- Тиланчи аёллар;
- Балоғатга етмаган (18 ёшгача) ва ёш (18-30 ёш) қизлар;
- Ногирон, ажрашган, боласини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар.
20-27 июль кунлари Тошкент туманларида ўтказилган йиғилишлар асосида, шунингдек, туман ҳокимликлари ҳузурида тезкор штаблар тузилган; туман ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ва Хотин-қизлар қўмитасининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишловчи мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳлар ташкил этиладиган бўлган.
Мавзуга оид
12:07 / 13.04.2023
«Вилоят ва туманлардаги шифохоналар учун 15 та МРТ ва 200 дан ортиқ МCКТ ускунасига эҳтиёжимиз бор» — Амрилло Иноятов
09:46 / 07.08.2022
ССВ: Асоратли ҳомиладорлик асоратли болалар туғилиши дегани эмас
15:59 / 31.10.2021
Она ўлими билан боғлиқ ҳодиса вазирдан бекитилгани иддао қилинди. Вазир ўринбосари изоҳ берди
11:40 / 15.02.2021