Иқтисодиёт | 20:26 / 01.08.2019
11377
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Беларусь қўшма дастури (double degree) асосида талабаликка ажойиб имконият

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Беларусь миллий техника университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури асосида бакалавриатурага тўлов-контракт асосида 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёнини бошлади.

Ҳужжатлар Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг асосий биносида қуйидаги таълим йўналишлари бўйича қабул қилинади:

  • Автомобиль йўллари, кўприклар, туннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;
  • Автомобиль транспорти, йўл-қурилиш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси;
  • Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси;
  • Геодезия ва геоинформатика.

Беларусь миллий техника университети билан тузилган келишув ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган қабул квотасига асосан ҳар бир таълим йўналиши бўйича 25 тадан талабани рус гуруҳларига қабул қилиш режаланган.

Қўшма таълим  дастури (2+2) асосида бакалаврлар тайёрланадиган йўналишлар бўйича ҳужжатлар 2019 йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Танловда қатнашиш учун Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этиш лозим:

фуқаролик паспорти;

умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).

Кириш имтиҳонлари Беларусь миллий техника университети профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги фанлардан ўтказилади:

Рус тили – ёзма;

Математика – тест;

Физика – тест.

Ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма дастур асосида талабалар 1- ва 2-босқичларда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида, 3- ва 4-босқичларда Беларусь миллий техника университетида ўқиши кўзда тутилган. Муваффақиятли якунлаган талабаларга икки томонлама диплом берилади.

Мурожаат учун телефонлар: 71 232-14-58, 71 232-15-24

Реклама ҳуқуқи асосида 

Мавзуга оид