Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳар марказий чиқиндихонасини модернизация қилиш таклиф этилмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Самарқанд шаҳар марказий чиқиндихонасини модернизация қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида чиқиндихоналарни тартибга келтириш мақсадида турли тадбирлар олиб борилмоқда. Чиқиндихоналарга турли қаттиқ маиший ва хўжалик чиқиндилари учун алоҳида бункерлар қўйилмоқда.
“Лекин Самарқанд шаҳрининг чеккасида халқ тилида “мусоросвалка” номини олган чиқиндихонани тартибга келтиришнинг иложини қила олишмаяпти. Чиқиндиларнинг тартибсиз равишда тўкилиши оқибатида жуда катта ҳудуд ифлосланган”, - дейилади мурожаатда.
Билдирилишича, атроф-муҳитга, шу жумладан, Хишрав, Кимёгарлар, Чархин шаҳарчалари жойлашган ҳудуд аҳолисининг соғлиги ва саломатлиги учун хавфли бўлган тутун ва газлар ажралиб чиқиб, атрофга тарқалмоқда.
“Кеч тушгач, Кимёгарлар шаҳарчасига бир келсангиз, шаҳарга ўт кетганми деб ўйлайсиз. Негаки, ҳаммаёқ кўм-кўк тутун билан қопланган бўлади. Деразаларни очиқ қолдирсангиз, уйингиз ачимсиқ тутунга тўлади. Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилишини истаймиз. Чунки атрофда 50-60 мингга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Самарқанд шаҳар ташқарисидаги марказий чиқиндихонани модернизация қилиш таклиф этилган.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026