Жамият | 08:36 / 02.08.2019
39222
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юз берган жанжалда бир киши вафот этди

Фото: AP Photo/Lee Jin-man

Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 1 августга ўтар кечаси Кёнгбук провинциясида (Корея Республикаси) юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Р.Т. жароҳат олиб, вафот этди.

Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси С.С. қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган, дейилади ТИВ хабарида.

Элчихона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг вакиллари билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид