Иқтисодиёт | 15:11 / 02.08.2019
3045
2 дақиқада ўқилади

Маҳаллий корхоналарга маҳсулотларини экспорт қилишда темирйўл харажатларини қоплаш учун 50 фоиз субсидия берилади

Бугун, 2 август куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги вакиллари иштирокида матубот анжумани ўтказилди. Унда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида божхона маъмуриятчилигини камайтириш бўйича қилинаётган ишлар ҳисоботи тингланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бўлим бошлиғи Ботир Мадраҳимов  маҳаллий экспортёрларга божхона тизимида берилган енгилликлар ҳақида маълумот берди.

«2019 йил 24 майда «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғуртавий қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

  • маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни (қарордаги рўйхат бўйича) экспорт қилишда уни темирйўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;
  • экспортолди кредити суммасининг 50 фоизигача, бироқ кредитнинг 4 млрд. сўмдан ошмаган қисмига кафиллик берилади;
  •  мисол учун, экспортёр банкдан 24 фоизлик кредит олса, унинг 8 фоизи Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилади. Бунда тадбиркор банкка мурожаат қилишининг ўзи кифоя.

Ушбу харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Муҳаббат Маъмирова
Тайёрлаган Муҳаббат Маъмирова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид