Иқтисодиёт | 15:05 / 02.08.2019
11304
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг биринчи ярим йилликдаги экспорт ҳажми маълум қилинди

2019 йил январь-июнь ойларида республиканинг экспорт ҳажми 6,3 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 124,7 фоиз ўсишни кўрсатди. Тармоқ корхоналари 5,2 млрд АҚШ доллари, ҳудудий корхоналар эса 987,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги экспортни амалга оширишди. Бу ҳақида 2 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бўлим бошлиғи Ботир Мадраҳимов хабар берди.

«Жорий йилнинг 7 ойлик якунлари бўйича эса жами экспорт ҳажми 7,4 млрд АҚШ долларига етди. 1 минг 500дан ортиқ экспортёрлар маҳсулотларини ташқи бозорга сотди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича 1 млрд АҚШ долларига яқин маҳсулотлар экспорт қилинди. Экспорт маҳсулотлари таркибида, асосан, машинасозлик, нефть-газ саноати, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўрин тутган.

Маълумот сифатида айтишим мумкинки, мева-сабзавот экспорти сезиларли ошган. Йил бошидан бери 700 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавотлар ташқи бозорга чиқарилди», дея қўшимча қилди Мадраҳимов.

Мавзуга оид