Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram ва WhatsApp иловалари номларига уларнинг кимга тегишли эканлиги ҳам ёзиладиган бўлди
Facebook Instagram ва WhatsApp иловалари номларига ўз брендини ҳам қўшиб қўядиган бўлди. Ҳар икки иловада улар «Facebook’ка тегишли» эканлиги ҳам қайд этилади. Бу ҳақда The Information нашри хабар қилди.
Ўзгариш Apple ва Android қурилмалари учун мўлжалланган Instagram иловасида аллақачон кўзга ташланди. Кириш саҳифасига ва илованинг созламалар бўлимига « Facebook’ка тегишли Instagram» деган ёзув жойлаштирилган.
«Биз қандай хизмат ва маҳсулотлар Facebook’ка тегишли эканлигини аниқ кўрсатиб ўтмоқчимиз», — деб изоҳлади компания вакили бу ўзгаришни.
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, иловалар номини ўзгартириш орқали Facebook «бу ерда ким хўжайин эканлигини» кўрсатиб қўймоқчи.
Мавзуга оид
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
15:22 / 26.01.2026