Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Германия Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикаси ҳукуматининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Маркус Потцел билан учрашди
Суҳбат чоғида Афғонистон муаммосини ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон ва Германия саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди. Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини биргаликда мувофиқлаштириш зарурлигига эътибор қаратилди, дейилади ТИВ хабарида.
Германия махсус вакили икки томонлама муҳим масалалар бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги даражасига юқори баҳо берди ва Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари бўйича Ўзбекистон ва Германия мавқелари яқинлигини таъкидлади.
Алоҳида қайд этилганидек, Германия ҳукумати Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани тиклаш, хусусан қўшни мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқлари учун миллий кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти қадамларини тўла қўллаб-қувватлайди.
Учрашувда икки мамлакатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон ва Германия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасида Афғонистон масалалари бўйича конструктив ва ўзаро мақбул мулоқотни бундан кейин ҳам давом эттиришга томонларнинг тайёр эканликлари билдирилди.
Мавзуга оид
08:50 / 15.04.2026
Зеленский: Эрондаги уруш сабаб АҚШнинг Украинага вақти йўқ
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
08:34 / 07.04.2026