Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой парламентлараро анжумани ташкил қилинади
2019 йил 2 август куни Олий Мажлис Сенатида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Чжан Веньчуан бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда икки томонлама муносабатларни, шу жумладан парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Хитой ислоҳотлари ва очиқлик сиёсатининг 40 йиллигига, шунингдек Ўзбекистоннинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида янгиланган ички ва ташқи сиёсатини илгари суриш тажрибасига бағишланган парламентлараро анжуманни ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар амалий, дўстона ва ўзаро фойдали хусусиятларга эга. Икки давлат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган ишончли шахсий муносабатлар уларнинг пойдевори ҳисобланади. Бунда икки мамлакат ўртасида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, кўп қиррали сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш улкан аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026