Жамият | 15:30 / 03.08.2019
18429
2 дақиқада ўқилади
Реклама

REDTAG FLO OUTLET: йил бўйи чегирмалар амал қилувчи савдо дўкони

Тошкентнинг Учтепа туманидаги korzinka.uz супермаркетида REDTAG FLO OUTLET дўкони очилди. Бу ҳақда тармоқнинг Телеграм каналида хабар берилди.

REDTAG FLO OUTLET дўконида оилангизнинг барча вакиллари учун мўлжалланган кийим-кечак ва пойабзалларни 75%гача чегирма билан харид қилишингиз мумкин. Мазкур брендларнинг оддий дўконларидан фарқи шундаки, OUTLETда аввалги мавсумий коллекцияларнинг буюмлари катта чегирмали нархларда бир жойнинг ўзида сотилади.

Бу дегани, сиз нафақат REDTAG брендининг қулай ва оммабоп кийим-кечаклари, балки Kinetix, Polaris, Torex, Butigo, Art Bella, Panama Club, US Polo Assn, Lumberjack, Dockers By Gerli, Garamond каби Туркия ҳамда Европа брендларининг ихчам дизайндаги ҳар томонлама қулай, бежирим пойабзаллари, турли-туман аксессуарларни танлаб олиш имкониятига эгасиз. Энг ажойиб томони шундаки, марказда тақдим этилган чегирмалар йил бўйи амал қилади.

Бирлашган Араб Амирликларининг REDTAG бренди дунёнинг 19та мамлакатида 200дан ортиқ дўконига эга бўлса, Туркиянинг FLO мультибренд пойабзаллари дўкони 450дан ортиқни ташкил этади.

Янги REDTAG FLO OUTLET дўкони Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси 93 уй, korzinka.uz супермаркети ҳудудида жойлашган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид