Жаҳон | 23:44 / 03.08.2019
7842
1 дақиқада ўқилади

Техасдаги савдо марказида номаълум шахс отишма содир этди

Фото: AP Photo / Eric Gay

Техасдаги савдо марказида номаълум шахс отишма содир этди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб CBS канали хабар берди.

Ҳозирча жабрланганлар тўғрисида маълумот йўқ, полиция аҳолига савдо марказига келмасликни тавсия қилмоқда.

Шу билан бирга Twitter ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчилар отишма натижасида жабрланганлар ва қурбон бўлганлар борлигини маълум қилган.

Отишмани ким содир этгани, полиция операцияси қайси босқичда эканлиги тўғрисида ҳам маълумот берилмаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид