Спорт | 21:13 / 04.08.2019
10001
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» — Англия суперкубоги соҳиби

Англия суперкубоги ўйини якунланди. Унинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ғолиб аниқланмади. Сўнг жамоалар тўғридан-тўғри пенальтилар сериясига мурожаат қилишди.

Ўйинда ҳисобни Раҳим Стерлинг очганди. Алиссон Бекернинг хатосидан сўнг Стерлингнинг кучсиз зарбаси тўрга бориб тушиб «шаҳарликлар»ни олдинга олиб чиқди.

77-дақиқада «Ливерпуль» ҳимоячилари Ван Дейк ҳамда Матипнинг комбинацияси гол билан якунланди ва камерунлик футболчи ҳисобни тенглаштирди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Серияда «Сити»нинг қўли баланди келди - 4:5.

Ливерпуль – Манчестер Сити 1:1 (пенальтилар сериясида 4:5)
Голлар: Стерлинг (12) – Матип (77).
Ливерпуль: Алиссон, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд (Матип, 67), Фабиньо (Кейта, 67), Хендерсон (Лаллана, 79), Вейналдум, Фирмино (Шакири, 79), Салоҳ, Ориги (Окслейд-Чемберлен, 79).
Манчестер Сити: Браво, Отаменди, Уокер, Стоунз, Зинченко, Бернарду Силва, Сильва (Гюндоган, 61), Стерлинг, де Брюйне (Фоден, 89), Сане (Габриэл Жезус, 13), Родри Эрнандес.

Мавзуга оид