Жаҳон | 18:35 / 04.08.2019
5545
1 дақиқада ўқилади

Покистон бош вазири Трампни Ҳиндистон билан музокараларда воситачилик қилишга чақирди

Фото: AP Photo / Thomas Peter

Покистон бош вазири Имрон Хон АҚШ президенти Дональд Трампни Кашмир масаласи бўйича Ҳиндистон билан музокараларда воситачилик қилишга чақирди.

Трамп аввалроқ Ҳиндистон ва Покистон ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини билдирганди. У июлда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашганини, Моди унга Кашмир масаласида воситачилик қилишни таклиф қилганини айтганди. Кейинроқ Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги Моди бундай таклиф билан чиқмаганлигини билдирди.

Кашмир баҳсли ҳудудида кейинги вақтда вазият кескинлашган. Жумладан, июль охирида содир бўлган отишма натижасида Покистон армиясининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ва бир ҳинд аскари ҳалок бўлди.

Мавзуга оид