Қатарда АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги музокараларнинг янги раунди бошланди
Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” делегациялари ўртасидаги музокараларнинг янги раунди бошланди.
“Бугун бир неча кун давом этадиган музокараларни бошладик. Агар келишув тамомила расмийлаштирилса, у барча хорижий қўшинларга Афғонистонни муайян давр давомида тарк этишга имкон беради ҳамда Афғонистондаги ҳаракатлар билан музокаралар учун эшикларни очади”, деб айтган “Толибон” вакили Суҳайл Шахин.
Бу АҚШ ва толиблар ўртасидаги музокараларнинг 8-раунди бўлиб, унда икки масала муҳокама қилинмоқда: Афғонистондан хорижий қўшинларнинг олиб чиқилиши ва Афғонистон ҳудуди бу билан боғлиқ ҳолда АҚШ ва бошқа давлатлар учун бошқа хавф солмаслиги кафолати.
Аввалги музокараларда ўт очиш ва Афғонистонаро музокаралар бўйича зиддиятлар сақланиб қолган: толиблар бу масалаларни АҚШдан ўз қўшинларини олиб чиқиши жадвалини олгандангина муҳокама қилишларини айтишган, АҚШ ўз навбатида қўшинларини олиб чиқиши Афғонистонда ўт очиш тўхтатилиши ва мулоқот бошланиши билан бевосита боғлиқ деб ҳисобламоқда.
Бу орада “Толибон” расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид 3 август эрталаб жангарилар Таҳор вилоятининг Ишқамиш уезди маъмурий марказидаги “эски шаҳар”ни босиб олганини ҳамда 2 август кечки пайт ва 3 август эрталаб АҚШнинг Баграмдаги авиабазасини ракетадан ўққа тутганини маълум қилган.
Шу билан бирга Афғонистон армияси 3 августда “Толибон”нинг мамлакат ғарбидаги 3 етакчиси: “Толибон”нинг Фараҳ вилоятидаги етакчиси мулла Абдул Борий, толибларнинг ғарбий вилоятлардаги ҳаракатлари координатори мулла Саид ҳамда Фараҳдаги қўмондони мулла Содиқ авиазарба давомида йўқ қилинганини маълум қилган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024