Жаҳон | 08:51 / 04.08.2019
37374
1 дақиқада ўқилади

Зеленский қанча маош олиши маълум қилинди 

Фото: AFP 2019 / Genya Savilov

Украина президенти Владимир Зеленский ўзидан аввалги президент Пётр Порошенко каби маош олмоқда. Бу ҳақда “Громадське” нашри хабар қилди. 

Жумладан, Зеленский июнда президент лавозимида 28 минг гривна (расмий курс бўйича 1100 доллар атрофида) миқдорида маош олган ва ундан 5460 гривна солиқ тўлаган.

“Украина президентига иш ҳақининг бошқа ташкил этувчилари (устамалар, мукофот пуллари ва бошқалар) ўрнатилмаган”, деб айтилган хабарда.

Июнь ўртасида Зеленскийнинг президент лавозимига киришгандан кейин олган илк маоши 12,7 минг гривнани ташкил қилгани, ундан 2,4 минг гривна ушлаб қолингани маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, Порошенко 2018 йил президент лавозимида 270,5 минг гривна ишлаб топган. Бу қиймат тўлиқлигича хайрия жамғармасига ўтказиб берилган. 

Мавзуга оид