Ўзбекистон | 17:03 / 05.08.2019
5080
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов ва Мавлуд Човушўғли ҳамкорлик дастурини имзоладилар

Туркия элчиларининг йиллик 11-конференциясида иштирок этиш учун Анқарага ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли ҳамраислигида Туркия-Ўзбекистон Стратегик режалаштириш гуруҳининг 1-учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

Мавлуд Човушўғли Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Туркия элчиларининг йиллик 11-конференциясидаги нутқида ўз чуқур билим тажрибалари билан ўртоқлашишини кутилаётгани ва бу турк дипломатлари учун фойдали бўлишини таъкидлаб ўтди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид