Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
2 август куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, қурбонларнинг 3 нафари Ўзбекистон фуқаролари, Ф. Т. ва Д. А. воқеа жойида ҳалок бўлган, учинчи ўзбекистонлик Р. Ж. олинган жароҳатлардан Чимкент шаҳар шифохонасида вафот этган.
Tengrinews.kz хабарига кўра, ЙТҲ Чимкент томон кетаётган юк машинасининг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиши оқибатида юз берган. Машина Audi ва «Камаз» билан тўқнашиб, сўнг ағдарилган ва ёниб кетган.
ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
«Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожиали якун топган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-291-11-78», дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
17:12 / 02.11.2024