Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентига ҳамдардлик билдирди
4 август куни Шавкат Мирзиёев Эль-Пасо, Дейтон ва Чикаго шаҳарларида рўй берган фожеали воқеаларда кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга самимий ҳамдардлик билдирди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайти хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввал Техас штатининг Эл-Пасо шаҳридаги Walmart савдо мажмуасида содир бўлган отишмада 20 киши ўлдирилган ва 26 киши яраланган эди. Кейинроқ, Оҳайо штатидаги Дейтон шаҳрида қотилнинг ўзи дохил ўн киши ўқотар қурол воситасида ўлдирилган. Чикагода номаълум шахснинг тунги соат 1:20 ларда ўз машинаси ичидан туриб болалар майдончасига қарата ўқ узгани оқибатида 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган 7 киши яраланган.
Мавзуга оид
21:22
Трамп Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди
21:10
АҚШ Эронга қарши яна бир «Иқтисодий қаҳр» операциясини бошлайди
20:59
Оқ уй «олимларнинг сирли ўлими ва ғойиб бўлиши» ҳақидаги маълумотларни текширади
18:29