Жамият | 11:40 / 06.08.2019
4856
1 дақиқада ўқилади

Автомашинадаги ўғрилик фош этилди

Иллюстратив фото

2019 йил 3 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туман ИИБга хабар тушган, дея маълум қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Унга кўра, шу йил 29 июль куни соат 16:00ларда 2 номаълум шахс “ТХАЙ-Изза” кўчалари чорраҳасида, Тошкент вилояти Қибрай тумани Ўнқўрғон МФЙда яшовчи 52 ёшли А.Х. томонидан қаровсиз қолдирилган “Нексия” русумли автомашинаси олд томон эшигини бузиб очиб, салонидан 9.800.000 сўм пулини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шайхонтоҳур тумани Термиз тор кўчасида яшовчи 25 ёшли Ш.Ғ. ва Чилонзор тумани 8-даҳада яшовчи 26 ёшли А.Ю.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид