Ўзбекистон | 21:21 / 06.08.2019
8871
1 дақиқада ўқилади

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Ўзбекистонга келди

Фото: Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси

Эртага Тошкент шаҳрида таэквондо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олади, деб хабар берди Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, мусобақада жаҳоннинг 70 га яқин мамлакатидан 850 нафарга яқин ёш спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу жаҳон чемпионати муносабати билан юртимизга ер юзининг турли нуқталаридан спортчилар етиб келишган. 

Улар қаторида бугун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга етиб келди. Чунгвон Чой Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ОАВ ходимлари билан мулоқот қилар экан, Тошкент мазкур жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун энг муносиб номзод шаҳарлардан бири эканлигини таъкидлади. 

Жаҳон чемпионати эртага соат 9 да Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт саройида старт олади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эса соат 17:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид