Эрон минтақа етакчиларига ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақида битим тузишни таклиф қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф минтақа етакчиларига мулоқот бошлаб, АҚШга ишонч пасайгани ортида ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақида битим тузишни таклиф қилди.
Зарифнинг таъкидлашича, “АҚШга ишонч йўқолгани яққол кўринмоқда”. Эрон вакилининг айтишича, бу ҳолат Вашингтон “Форс кўрфазида кемачиликни ҳимоя қилиш бўйича халқаро коалиция тузиш режаларида иштирок этиш учун ўз мижозлари ва иттифоқдошларини ҳам жалб қила олмаганидан ҳам кўринмоқда”.
“Минтақа давлатлари АҚШ кетгандан кейин яна узоқ вақт қўшни бўлиб қоладилар”, деб ишонч билдирган Зариф. Шу сабабли, унинг фикрича, “минтақа етакчиларининг айнан минтақавий муаммоларни ҳал қилишга эътиборни қаратиши фурсати етиб келди”. Зарифнинг таъкидлашича, “минтақа давлатлари ўртасида тажовузга йўл қўймаслик ҳақидаги пактни тузиш ва мулоқот бу йўналишнинг яхши бошланиши бўлар эди”.
АҚШ давлат департаменти 24 июнда Вашингтон Форс кўрфазида кемачилик эркинлигини таъминлаш учун коалиция тузишини эълон қилган. 23 июлда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео коалицияда иштирок этиш учун турли минтақалар давлатларини жалб қилишни таклиф қилган. Бироқ шу куни Германия, Франция ва Буюк Британия Форс кўрфазида кемачилик хавфсизлиги ортидан кузатиш мақсадида ўз миссиясини таъминлаш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум бўлган. 31 июлда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Германия АҚШ ташаббус билдирган коалицияда иштирок этмаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024
Германияда Эроннинг барча бош консулликлари ёпилади
15:50 / 31.10.2024