Шимолий Корея иккита ракета учиргани маълум қилинди
Жанубий кореялик ҳарбийлар Шимолий Корея икки ҳафта ичида 4-марта номаълум снарядларни учирганини маълум қилди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Жанубий кореялик ҳарбийлар маълумотларига кўра, ракеталар 6 август эрта тонгда Хванхэ-Намдо вилоятидан учирилган.
Кейинроқ Шимол кичик таъсир масофасига эга баллистик ракета учиргани, унинг кўрсаткичлари 25 июлда учирилган ракеталарникига ўхшашлиги маълум қилинган. Ракета 450 кмга яқин масофани учиб ўтган, парвозининг максимал баландлиги 37 кмни ташкил қилган.
Сеулда Пхеньян БМТ хавфсизлик кенгаши унга тақиқлаган баллистик ракеталарни синовдан ўтказган деб ҳисобланмоқда.
Жанублик ҳарбийлар Шимол 2 августга ўтар кечаси ҳам иккита ракета учирганини, 25 июлда эса янги турдаги баллистик ракетани синовдан ўтказганини маълум қилишганди. Шимолий Корея, ўз навбатида, “Жанубий Кореядаги уруш қўзғовчиларга” огоҳлантириш белгиси сифатида янги “бошқарилувчи тактик ракеталар”ни синовдан ўтказганини айтган.
БМТ Хавфсизлик кенгаши санкциялар киритиш таҳдиди остида Шимолий Кореяга баллистик ракеталар ишлаб чиқиш ва учиришни тақиқлаган.
Мавзуга оид
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024
Ветнамдан Эронгача: Шимолий Корея қачон ва кимларга урушда ёрдам берган?
16:31 / 18.10.2024