Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙТҲ содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда
2019 йил 4 август куни соат 00:20ларда Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани “М.Улуғбек” МФЙда яшаган 38 ёшли Қ.Р. Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи “Навбаҳор-Нурота” йўлининг четидан тан жароҳатлари билан топилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан туман марказий шифохонасига олиб борилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу куни вафот этган. Аниқланишича, Қ.Р. йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жароҳат олган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026