Жаҳон | 08:05 / 07.08.2019
26109
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин охирги ракеталар учирилишини АҚШга огоҳлантириш деб атади

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян томонидан ўтказилган охирги ракета синовларини АҚШ ва Жанубий Кореяга уларнинг қўшма ҳарбий машғулотларига жавобан огоҳлантириш деб атади. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.

Аввалроқ жанубий кореялик ҳарбийлар Шимол 6 август эрта тонгда охирги 2 ҳафта ичида 4-марта кичик масофадаги баллистик ракета учирганини маълум қилишган. 

Таъкидланишича, янги тактик ракеталар шахсан Ким Чен Ин раҳбарлиги остида учирилган.  

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореядан санкциялар киритиш таҳдиди остида ҳар қандай баллистик ракеталарни ишлаб чиқиш ва учиришни бас қилишни талаб қилиб келади. Пхеньян бу талабга қарши бўлса-да, мамлакат раҳбарияти катта масофадаги баллистик ракеталар синовларинигина ўтказмаслик мажбуриятини кўнгилли равишда ўз зиммасига олган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид