Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша ҳукумати меҳнат мигрантларини мамлакатда олиб қолиш учун чора кўришга чақирилди
Польша ҳукумати мамлакатга келаётган меҳнат мигрантлари оқимини бошқара оладиган ҳолатда эмас. Бу ҳақда мамлакат олий назорат палатаси маърузасида маълум қилинди.
"Давлат маъмурияти Польшага келаётган хорижликлар сонининг ўсишини бошқара оладиган ҳолатда эмас. Мигрантларнинг мамлакатда бўлишини легаллаштириш 64 кундан 206 кунга чўзилмоқда. Кадрлар муаммоси ва етарлича молиялаштирилмаганлиги сабабли самарали, ишончли ва ўз вақтида хизмат кўрсатиш мавжуд эмас", - деб таъкидлади экспертлар.
Олий назорат палатаси миграция соҳасида давлат сиёсатини белгилаб берадиган стратегик ҳужжатнинг йўқлигини асосий муаммо деб атади. Палата ҳукуматга хорижликларга самарали хизмат кўрсатишни таъминлаш билан бирга ана шундай ҳужжатни ишлаб чиқишни тавсия қилди. Қайд этилишича, акс ҳолда "меҳнат бозоридаги танқисликни тўлдираётган сабрсиз хорижликлар Польшани тарк этиши мумкин".
Маълумот берилишича, Польшада ишлашни истайдиган хорижликлар сони 2014 йилдаги 46,9 мингдан 2018 йилда 366,8 мингга етган. Меҳнат мигрантларининг катта қисмини украиналиклар ташкил этади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026