Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша парламенти спикери самолёт билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога чиқадиган бўлди
Польша парламенти спикери Марек Кухчиньский ҳукумат самолётидан фойдаланиш билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога чиқишини билдирди.
Польшада мамлакат парламенти спикери Марек Кухчиньскийнинг ҳукумат самолётидан фойдаланиши билан боғлиқ можаро авж олмоқда. Журналистларга Кухчиньскийнинг хизмат сафарлари давомида самолёт бортида спикер билан бирга унинг оила аъзолари ҳамда ҳукмрон партия аъзолари ўз оилалари билан тез-тез парвоз қилишгани маълум бўлди.
Кухчиньский давлат харажатлари ортишига сабабчи бўлмаганини, хайрия мақсадлари учун 15 минг злотий ва қуролли кучларни модернизация қилиш фондига 29 минг злотий берганини айтди.
Мухолифат Кухчиньский оиласи билан кўп марта ўзи туғилиб ўсган Подкарпатьега ҳукумат самолётида борганидан норози бўлмоқда.
"Эртага парламент раҳбари лавозимидан истеъфога чиқмоқчиман", - деди Кухчиньский.
У шу билан бирга, жиноят қилмаганини ва давлатга зарар етказмаганлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
15:14 / 01.05.2025