Жамият | 12:29 / 08.08.2019
12446
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда фестивал муносабати билан айрим кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида фестивал ўтказилиши муносабати билан айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 8-11 август кунлари Сайилгоҳ кўчасида Gastro Bazaar фестивали ўтказилиши муносабати билан пойтахтдаги қуйидаги кўчалар вақтинчалик ёпилади:

Матбуотчилар кўчасининг Буюк Турон кўчаси билан туташган чорраҳасидан бошлаб Нуронийлар кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;

Бухоро кўчасининг Hugo boss дўкони ёнидан то Нуронийлар кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;

Зарафшон кўчасининг Ислом Каримов кўчаси кесишмасидан Сайилгоҳ кўчасигача бўлган қисми.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид