Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия 2019 йил охиригача хорижда беш мингга яқин бренд дўконларини очади
2019 йил охиригача хорижда Туркиянинг беш мингга яқин бренд дўконлари очилади, деб маълум қилди Туркия бирлашган брендлари ассоциацияси (BMD) раҳбари Синан Онжел.
Унинг сўзларига кўра, хорижда ҳар куни ўртача иккита янги турк бренд дўкони очилади.
2019 йил бошидан бери 125 мамлакатда 4396 та магазин ва 12884 та BMD савдо нуқталари ишлаб турибди. Уч йил ичида хориждаги турк бренд дўконлари сони икки бараварга кўпайди, деди Онжел.
Туркия бирлашган брендлари ассоциацияси тайёр кийимлар сотувчи компаниялар томонидан ташкил этилган. Кейинчалик унга алоқа воситалари, оптика, мебель, пойабзал, косметика, тестиль ишлаб чиқарувчи минглаб янги компаниялар аъзо бўлган.
Турк бренд дўконлари сони бўйича дунёда Россия етакчилик қилмоқда (йил бошидан буён 636та). Ундан кейинги ўринларда Қозоғистон (320), Саудия Арабистони (294), Руминия (219) ва Ироқ (213) жойлашган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026