Андижон ветеринарларига велосипед ва термосумкалар топширилди
Андижон вилояти ҳудудида ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини пухта ўрганиш, бундай касалликларни тугатиш, аҳоли чорва ҳайвонлари ва одамларни шу каби юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш учун эмлов тадбирларини ўтказиш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда.
Шу мақсадда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини аҳоли сифатли етказиб бериш учун жойларда 67 та ветеринария участкалари ташкил этилган.
Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан шаҳар ва туманларда 78 та ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, уларга 183 нафар малакали мутахассислар бириктирилган. Ишчи гуруҳлар аъзолари аҳолига ветеринария хизмати кўрсатиш асносида эмлаш ишларини жадал олиб бормоқдалар. Шу кунга қадар куйдирги касаллигига қарши 794 минг 493 бош қорамол, 742 минг 751 бош майда шохли моллар, 2 минг 340 бош от эмланди.
Бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, айниқса, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим масалалардан биридир. Шуни инобатга олган ҳолда вилоятдаги деҳқон бозорларига келтирилаётган гўшт, сут ва ўсимлик маҳсулотлари доимий текширувдан ўтказилмоқда. Шунингдек, 120 минг 514 тонна ўсимлик маҳсулотлари таркибидаги нитрат моддасини аниқлаш бўйича текширувлар ўтказилди.
“Айни пайтда бошқарма ходимлари фаолиятини янада такомиллаштириш учун уларга барча қулайликларни яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Хусусан, куни кеча вилоятдаги 67 та ветеринария участкалари мудирлари ва техникларининг кузги эмлаш жараёнига пухта тайёргарлик кўришларини таъминлаш учун ҳар бирига биттадан янги велосипед тақдим этилди. Улар аҳолига ветеринария хизмати кўрсатиш сифатини янада оширишга ҳаракат қилишларини билдирдилар”, дейди Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмуроджон Қаюмов.
Элмурод Эрматов, Андижон
Андижон, ветеринар
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024