Энергетика вазирлиги янги ҳисоблагичларда кўрсаткичлар “ошириб юборилаётгани” сабабини тушунтирди
Ўзбекистон Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев Тошкентда ўрнатилаётган янги электр ҳисоблагичлари истеъмол қилинган электр энергияни бир неча баробар ошириб ҳисоблаётгани бўйича айбловларни рад этди.
“Эски ҳисоблагичлар ўртача 30 йил ишлаганлигини ҳисобга олганда, ундаги механизмлар жуда эскиргани сабабли катта миқдорда электр энергияни ҳисобга олмаган. Индукцион электр энергия ҳисоблагичидан янги ҳисоблагичга ўтганда табиийки, электрнинг бутун ҳажми қайд этилмоқда. Эски ҳисоблагичлар бу ҳажмларни қайд этмаган”, деб тушунтирди Хўжаев.
Унинг таъкидлашича, аҳолидан келиб тушаётган шикоятларнинг аксарияти ҳисоблагич ўрнатувчиларга тааллуқли. “Ҳа, бу ҳисоблагичлар ҳамма ерда ҳам сифатли ҳамда уй эгалари иштирокида ўрнатилган эмас. Муайян муаммолар мавжуд, биз буни тан оламиз”, деди вазир ўринбосари.
Шу билан бирга, у янги ҳисоблагичлар тўғри ишламаётганлигини даъво қилаётган истеъмолчиларга ишонмаслигини таъкидлаб ўтди.
“Биз ушбу истеъмолчиларга ҳурмат ва тушуниш билан қараймиз, аммо мен бунга ишонмайман”, дея қўшимча қилди Хўжаев.
Унинг сўзларига кўра, ҳар бир ҳисоблагич метрологик текширувдан ўтади. У аниқлик билан ишласагина, экспертизадан ўтган ҳисобланади, акс ҳолда носоз маҳсулотга чиқарилади.
Янги ҳисоблагичларни ўрнатиш электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини йўлга қўйиш доирасида амалга оширилмоқда, бу жараён 2021 йил 1 декабрдан кечиктирилмасдан бутун Ўзбекистон аҳолисини қамраб олиши керак. Тошкентда ҳисоблагичларни алмаштиришни йил охиригача якунлашга ваъда берилмоқда.
Мавзуга оид
23:44 / 19.10.2024
“Яшил” электр станциялар орқали атмосферага йилига 21 млн тонна зарарли газлар чиқиши олди олинади — Энергетика вазирлиги
23:13 / 08.10.2024
Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатларни қабул қиладиган телефон рақамлари сонини оширди
09:33 / 28.07.2024
Энергетика вазирлиги электр энергияси режали ўчирилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
17:29 / 19.07.2024