Жаҳон | 18:40 / 10.08.2019
11370
1 дақиқада ўқилади

КХДР Япон денгизи томон "номаълум снарядлар" йўллади 

Фото: Chung Sung-Jun/Getty Images

Шанба куни КХДР ҳудудидан Япон денгизи томон қайси турга мансублиги аниқланмаган иккита снаряд йўлланди, деб хабар берди "Рёнхап" агентлиги.

Қайд этилишича, Жанубий Кореянинг штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси бу хабарни ҳозирча изоҳламаган.

КХДР 6 август куни ракета синовини ўтказган эди. Бугунги ракета учирилиши икки ҳафта ичидаги тўртинчи синов бўлди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР раҳбаридан мактуб олганини, мактубда у КХДРнинг ракета учиришидан ўзи ҳам хурсанд бўлмаганини ёзганини айтганди.

Мактубда ёзилишича, ракеталар АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларига жавобан учирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид