Жаҳон | 18:30 / 10.08.2019
12831
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги супертайфун қурбонлари сони 18 кишига етди

Фото: ChinaDaily

Хитойнинг шарқий қисмига етиб келган “Лекима” супертайфуни қурбонлари сони 18 кишига етди, деб хабар берди Хитой ОАВ.

Бундан ташқари, Чжэцзян провинциясида 16 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Ғарб ОАВнинг маълумотига кўра, бу провинцияда кучли ёмғирлар тоғ кўчкисига сабаб бўлган.

Хитой ҳукумати, тайфун туфайли 1 млндан ортиқ кишини, жумладан Шанхайдан 253 минг кишини эвакуация қилди.  

Сўнгги хабарларга қараганда, Шанхайда 200дан ортиқ уй вайрон бўлган ва 3200тасига шикаст етган.

Супертайфун сабабли Хитойда 2100 та авиарейс бекор қилинган, айрим йўналишлардаги темирйўл қатнови бекор қилинган.  

Мавзуга оид