Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон раҳбари мамлакат ички ишларига аралашувга йўл қўйиб бўлмаслигини айтди
Фото: Getty Images /Jonathan Ernst
Афғонистон президенти Ашраф Ғани АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасидаги музокаралар ортида мамлакат ички ишларига аралашувга йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда 1TV телеканали маълум қилди.
“Бизнинг келажак ташқаридан, дўстларимиз, душманларимиз ва қўшниларимиз пойтахтларида ҳал қилинмаслиги керак. Афғонистон тақдири бу ерда, ватанимизда ҳал қилинади. Биз ишларимизга кимдир аралишишини истамаймиз”, деб айтган Ғани Қурбон ҳайит намозидан кейин.
Ғанининг таъкидлашича, Афғонистонда сентябрда ўтадиган президент сайловлари у учун ҳал қилувчи бўлади ва унга “оғир қарорлар” қабул қилиш ва уларни амалга ошириш бўйича кенг ваколатларни беради.
АҚШ ва “Толибон” Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш ва америкалик ҳарбийларнинг олиб чиқилиши бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу музокаралар уларга таклиф қилинмаган Афғонистонда норозилик келтириб чиқарган. АҚШ Афғонистон раҳбарияти ушбу жараёнда иштирок этиши керак, деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026