Спорт | 13:42 / 11.08.2019
19895
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» Неймар учун бир евро ҳам тўламоқчи эмас

Фото: Getty Images

«Барселона» раҳбарияти Неймарни қайтариш масаласида «ПСЖ» билан музокараларни давом эттирмоқда.

Marca`нинг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» 27 ёшли бразилиялик учун Париж клубига фақатгина ўз футболчиларини беришга тайёр, яъни клуб қўшимча ҳеч қанча маблағни компенсация сифатида тўламоқчи эмас.

Таъкидланишича, «Барса» раҳбарлари хотиржамликни сақлаган ҳолда Неймар трансфери бўйича шошилинч қарорлар қабул қилишдан ўзини тийишга қарор қилган.

Каталония клубидагилар ҳужумчи бу йил ёзда «ПСЖ»да қолади, деб ҳисоблашмоқда. Шунингдек, қайд этилишича, уларни Неймарга «Реал» ҳам қизиқаётгани хавотирга солаётгани йўқ.

Аввалги хабарларда Франция чемпиони 10-рақам эгаси учун «Барселона»дан вингер Филиппе Коутиньо, ҳимоячи Нелсон Семеду ва 50 млн евро сўраётгани айтилган эди.

Мавзуга оид