Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Жонсон Британия қамоқхоналаридаги жойлар сонини 10 мингтага оширмоқчи
Фото: Getty Images
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон қамоқхоналардаги жойлар сонини 10 мингтага ошириш, уларга кўпроқ пул ажратиш ҳамда айрим жиноятлар учун жазони кучайтиришни истамоқда. У бу ҳақда The Mail нашрида ёзди.
Жонсоннинг сўзларига кўра, молия вазири Сажид Жавид Британия қамоқхоналарида қўшимча жойлар яратиш учун 2,5 миллиард фунт стерлинггача маблағ ажратишга тайёр.
Жонсон полицияни жиноятчиликка қарши кескин курашишга чақирмоқда.
Унинг ёзишича, полиция гумондор шахсларни текшираётганида куч ишлатиши мумкин ва шарт. Бу мақсадда яна 8 минг нафар полиция ходимига гумондорларни ушлаш ва тинтиш ваколатлари берилади.
Борис Жонсон 24 июлда Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллаган.
Мавзуга оид
12:08 / 10.11.2025
ЕИ ва Лотин Америкаси биргаликда жиноятчиликка қарши курашади
22:39 / 19.09.2025
Самарқандда қопда мурда олиб кетаётган эркак ушланди
12:00 / 27.08.2025
Маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими такомиллаштирилади
10:45 / 12.08.2025