Жаҳон | 13:37 / 11.08.2019
3808
1 дақиқада ўқилади

Бразилиядаги биоёнилғи заводида портлаш содир бўлди

Фото: Globo

Бразилиянинг Нова-Индепенденсия шаҳрида жойлашган биоёнилғи ишлаб чиқариш заводида ичида 30 минг тонна этанол ёнилғиси бўлган резервуар портлаб кетди. Бу ҳақда Globo телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, портлашдан сўнг ёнғин юзага келган.  

Ёнғин бир неча кундан сўнг ўзи ўчиши кутилмоқда, ҳозирда махсус кўпик йўқлиги учун ёнғинни ўчиришнинг имкони йўқ.

Завод маъмуриятининг хабар қилишича, портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид