Жаҳон | 07:39 / 12.08.2019
7221
1 дақиқада ўқилади

АҚШда болалар боғчасидаги ёнғинда 5 бола ҳалок бўлди

Фото: Greg Wohlford/Erie Times-News via AP

АҚШнинг Эри шаҳридаги Harris Family Day хусусий болалар боғчасида юз берган ёнғинда 5 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.  

Таъкидланишича, ёнғин ҳақидаги хабар 11 август тунги соат бирлар атрофида келиб тушган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 4 дақиқада етиб боришган, бироқ бино аланга билан тўлиқ қамраб олинган бўлган. 12 ва 17 ёшли икки бола омон қолишга муваффақ бўлган, улар томга чиқиб, у ердан пастга сакрашган. Ўт ўчирувчилар боғча эгаси ва унинг қўшнисини қутқариб қолишган, жабрланувчилар шифохонага етказилган. 

The Washington Post нашри маълумотларига кўра, ҳалок бўлган болалар 8 ойликдан 7 ёшгача бўлган. Ёнғин сабаби аниқлаштирилмоқда, тергов бошланган. Шаҳар маъмуриятида маълум қилинишича, боғчада фаолият юритиш учун барча рухсатномалар бор бўлган.

 

Мавзуга оид