Жамият | 08:01 / 12.08.2019
5899
1 дақиқада ўқилади

Уй олиб бераман деб пулларни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Фото: Фото: Сергей Михеев/РГ

2019 йил 10 июль куни Бухоро шаҳри А.Жомий кўчасида яшовчи 51 ёшли О.Ҳ. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

У Когон туманида яшовчи 35 ёшли Б.Ш. ўзига уй олиб беришликни ваъда қилиб, 2015 йил май-октябрь ойларида бўлиб-бўлиб, жами 65000 АҚШ доллари ва тилла тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан олиб, О.Ҳ.га Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчаси 73-уй 66-хонадоннинг кадастр йиғма жилдига тикилган гувоҳномасини қалбакилаштириб, унга берганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Ш. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид