Жаҳон | 19:59 / 13.08.2019
5716
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Хитой маҳсулотларига бож киритишни ортга сурди
Қўшма Штатлар Хитойнинг айрим маҳсулотларига 10 фоизлик бож жорий этишни 15 декабргача ортга сурди. Бу ҳақда АҚШ савдо ваколатхонаси хабар қилди.
"Савдо ваколатхонасининг оммавий изоҳлар ва тингловлари жараёни доирасида бож киритишни маълум моддалар бўйича 15 декабргача ортга суришга қарор қилинди. Ушбу гуруҳга масалан, уяли телефонлар, портатив компьютерлар, видеоўйин консоллари, айрим ўйинчоқлар, компьютер мониторлари, айрим пойабзал ва кийимлар киради", - дейилади хабарда.
Савдо вакили бож киритилмайдиган маҳсулотлар ҳажми қанчалигини айтмади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп 1 августдан Хитойнинг 300 млрд долларлик маҳсулотларига 10 фоизлик бож киритилишини маълум қилганди.