Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг халқаро имижини шакллантирадиган PR компания режаси ишлаб чиқилади – Азиз Абдуҳакимов
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юзасидан журналистларга батафсил маълумот берди.
Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро туристик майдондаги ўрнини мустаҳкамловчи PR компания ташкил қилиш режаси ишлаб чиқилади. Бу компания глобал миқёсда мамлакат брендини намойиш қилишда тизимли равишда иш олиб боради. 2022 йилгача туристик оқимни 10 миллионга етказиш вазифаси юклангани ушбу компания фаолияти Ўзбекистон туризми учун жуда зарурлигини кўрсатиб турибди.
Шунингдек, тадбирда тиббиёт туризми портали ишга туширилиши ҳақида маълумот берилди.

“Хорижликлар Ўзбекистонга келиб даволанишга қизиқиш билдиришяпти. Аммо, афсуски, тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалар қанақа нархда, қаерда фаолият олиб бориши ҳақида маълумот берувчи платформа йўқ. Бу йўналишни ҳам ривожлантирсак, туристик оқим сезиларли даражада ошишига эришамиз”, дея қўшимча қилди Абдуҳакимов.
Мавзуга оид
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025
Дарахт экиш учун ичимлик сувидан фойдаланишга қўйилган чеклов баҳор ва ёзда бекор бўлади
10:00 / 23.11.2025