Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
Таъкидланишича, шаҳарда ҳавони намлаш орқали чангланишни камайтириш чоралари кўрилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳавони намлаш орқали чангланишни камайтириш мақсадида жами 93 та сув сепиш техникаси ҳамда 95 та фаввора фаолият олиб бормоқда. 34 та каналдан 40 та ариқ ва лотокларга сув етказиб берилиб, умумий суғориш тармоғининг 247 километрини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида экологик вазият бўйича махсус комиссия раҳбари, Экология қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, қуйидаги вазифалар устувор этиб белгиланди:
- эскирган ва яроқсиз шиналар айланмасини назорат қилиш;
- ариқлар тизимини тиклаш;
- саноат-корхоналари томонидан атроф-муҳитга чиқариладиган ташланмалар ҳажмини вақтинчалик икки баробарга камайтириш;
- қурилиш объектларини топширишда 25 фоиз ер майдонини яшиллик билан қоплаш ва автотранспорт ғилдиракларини ювиш ва сув сепиш мосламаларини ўрнатишни таъминлаш бўйича назорат рейдлари амалга оширилмоқда.
Қайд қилинишича, шаҳар ҳудудида усти очиқ ҳолда ҳаракатланаётган ва атроф-муҳитни ифсолантираётган юк транспорт воситаларига нисбатан чоралар кўрилмоқда.
Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, махсус комиссия томонидан ўрнатилган назорат вақтинчалик эмас, тизимлидир.
Мавзуга оид
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026