Жаҳон | 20:05 / 14.08.2019
9290
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконг аэропортидаги намойишчилар туристлардан узр сўрашди

Фото : REUTERS / Thomas Peter

Ҳонгконг халқаро аэропортининг кутиш залидаги намойишчилар сешанба кунги воқеалар учун туристлардан узр сўрашди.

Ҳонгконг халқаро аэропорти чоршанба куни икки кун давомида учиш-кутиш залида намойишчилар уюштирган тартибсизликлардан сўнг ўз ишини аста тиклай бошлади. Аэропорт маъмурияти юзлаб рейсларни бекор қилишга мажбур бўлди. Сешанба куни полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Ҳозирда кутиш залида бир неча ўн нафар намойишчилар қолган. Улар узр сўралган ёзувлар битилган плакатларни қўйиб олишган.

"Азиз туристлар! Биз кеча юз берган воқеадан афсусдамиз. Биз тушкунликда эдик ва унчалик тўғри бўлмаган қарорларни қабул қилдик. Узримизни қабул қилинг", - деб ёзилган плакатларда.

Ҳонгконг халқаро аэропорти дунёдаги энг гавжум халқаро транспорт хабларидан ҳисобланади. Бу ерда кунига 800га яқин рейсга хизмат кўрсатилади, шу боис унинг ишидаги узилишлар ўн минглаб туристларга таъсир қилди.

Мавзуга оид