Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийдаги жазони ижро этиш муассасасида вафот этган маҳбус иши бўйича суд давом этмоқда
Бугун, 14 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов раислигида Навоийдаги 47-сонли жазони ижро этиш муассасасида вафот этган Ш.С. иши бўйича яна бир суд мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар бермоқда.
Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан очилган мазкур жиноят иши бўйича Э.М., Х.Ш., К.Ж ва Д.А. судланмоқда.
Суд мажлисида судланувчи Э.М.га сўз берилди. Судланувчи бу воқеа уч йил аввал бўлганини, шу сабабли жавоб беришга қийналишини айтди. Адвокатлар ва раислик қилувчи томонидан соҳаси бўйича тиббиёт шифокори бўлган Э.М.га бир нечта саволлар берилди.
Суд томонидан бошқа судланувчиларни сўроқ қилиш, яна қўшимча аниқлаштирилиши лозим бўлган масалалар мавжудлиги сабабли 16 август соат 10-00 гача танаффус эълон қилинди.
Мавзуга оид
18:16 / 08.05.2026
Санжар Каримов 5 йилга қамалди
19:44 / 07.05.2026
Xon Saroy’нинг “Bahor Residence” турар жой мажмуаси бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда. 6 киши қамоқда
15:24 / 07.05.2026
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
17:36 / 24.04.2026